«Яндекс»да «Яндекс.Касса» орқали тўлов қабул қиладиган интернет-дўконлар ва сайтлардаги буюртмалар ҳақидаги маълумотлар таҳлил этиб чиқилди ҳамда россияликлар 8 март арафасида қандай совғалар харид қилаётгани ҳақида хулосалар чиқарилди, деб ёзади TJournal.
Байрам олдидан рунетда анъанавий равишда косметика, тақинчоқлар ва чеварлик маҳсулотлари савдоси ўсди, интернет-дўконлар орқали гул буюртма қилиш 3—5 марта, ширинликлар буюртмаси эса 1,6 марта кўпайди.
2016 йилда оммабоп совға китоб бўлади: баъзи китоб дўконларида савдолар икки баробар ошиб кетди. Шунингдек, электроника, маиший техника, заргарлик буюмлари, сумка ва аксессуарлар буюртмаси ҳам ўсди.
Бундан ташқари, пул 8 март учун яхши совға деб топилди. Сервис томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, фойдаланувчиларнинг 76 фоизи совға сифатида маълум миқдордаги маблағни олишдан мамнун бўлади.
Изоҳ (0)