Қозоғистоннинг Air Astana миллий авиакомпанияси ўз учувчиларидан бирини наркотиклар туфайли ишдан ҳайдади, дея хабар бермоқда «ТАСС» компания матбуот хизматига таяниб.
Ҳаво кемаси капитани Роман Биков Москвадан Олмаота аэропортига учиб келгач, қўлга олинган. Аэропорт биносидаги хизмат ити унинг плаши чўнтагидан наркотикларни топиб олган. Экспертиза унинг марихуана эканлигини кўрсатди. Бундай модда 39 ёшли учувчининг организмида ҳам аниқланган. У наркотикларни сўнгги уч йилдан буён истеъмол қилиб келишини, Москвадан учиб кетиш олдидан ҳам марихуана қабул қилганини тан олди.
Жиноят кодексининг наркотик воситалар контрабандаси ва ноқонуний айланмаси моддалари бўйича текширув бошланди.
Изоҳ (0)