Facebook мижозларни чоп этаётган маълумотларидан фойдаланилиши тўғрисида лозим даражада огоҳлантирмагани учун Берлин суди томонидан 100 минг евро жаримага тортилди. Бу ҳақда олдинроқ АҚШ компанияси устидан шикоят берган Германия истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш марказлари федерал уюшмаси маълум қилган, дея хабар беради «Интерфакс».
Немис судининг 2012 йилдаги қарорида Facebook қоидаларида компания фойдаланувчилар саҳифаларида жойлаштирилган манбалар, жумладан, уларнинг фото ва видеолавҳаларидан фойдаланишга нечоғли ҳаққи борлигига етарлича изоҳ берилмагани маълум қилинганди. Компания мазкур қоидаларни ўзгартирди, бироқ суд камчиликлар тўлиқ баратаф этилмаган, деб топди.
Facebook икки ҳафта давомида суд қарори устидан шикоят қилиши мумкин.
Изоҳ (0)