Норвегияда бошланаётган НАТОнинг йирик кўламдаги Cold Response («Совуқ жавоб») ҳарбий машғулотларида АҚШнинг Европага юборилган учта B-52 стратегик бомбардимончилари ердаги нишонларга ядро зарбалари беришни машқ қилади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
1 март куни бомбардимончилар Испаниянинг «Морон» авиабазасидан машғулотлар ўтказилаётган Норвегиянинг марказий қисмига йўл олган. Намсус шаҳарчасида уларнинг ҳаракатини машғулотда иштирок этаётган давлатлар делегацияси кузатиб боради.
Air Force Times нашрининг билдиришича, B-52 самолётлари қатнашуви АҚШнинг Россия томонидан эҳтимолий тажовуздан хавфсираётган НАТОдаги иттифоқдошларини қўллаб-қувватлашига қаратилган. Cold Response 9 мартгача давом этади.
Изоҳ (0)