Бразилия ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари Facebook ижтимоий тармоғининг Лотин Америкасидаги бўлинмаси вице-президенти Диего Дсоданни суд буйруғини бажаришдан бош тортгани учун ҳибсга олди, дея хабар бермоқда «ТАСС» федерал полиция матбуот хизматига таяниб.
Аввалроқ суд Facebook’ка компанияга тегишли WhatsApp мессенжери орқали юборилган хабарларни ўқиш имкониятини полицияга тақдим этиш мажбуриятини юклаган эди. Ҳуқуқ-тартибот органлари маълум қилишича, ушбу ахборот наркотикларнинг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ ишни текшириш учун зарур.
Нашр эслатишича, ўтган йил декабрида Бразилия суди WhatsApp эгалари мамлакат полицияси билан ҳамкорлик қилишдан бош тортгани учун ушбу мобил дастурни блоклаб қўйган эди.
Изоҳ (0)