Европадаги энг йирик порт — Роттердамда қирғоққа боғланишини кутаётган юк кемалари навбати етти йил ичидаги энг каттаси бўлди, деб ёзади «РБК». Бозорда нефть керагидан ортиқ бўлиб кетгани туфайли, 50 та танкер лиммо-лим тўла резервуарларини бўшатиш учун кутиб қолди, бу меъёрида икки баробар ортиқ демакдир.
Трейдерлар арзон нефтни сотиб олиш ва уни келажакда баландроқ нархда сотиш учун резервуарларга жойлаштириш ҳисобидан, контанго (фьючерс шартномалари нархини жорий даражадан анча ошириш)дан фойда олишни афзал кўради. Соҳилдаги омборхоналар тўла бошлагач, трейдерлар сузиб юрувчи резервуарларни тўлдиришга киришиши мумкин, бу 2008—2009 йилларда кенг қўлланилган тактикадир.
19 февралга келиб, Роттердам резервуарларида сақланаётган нефть ҳажми мавсум давомидаги энг юқори кўрсаткич — 51,3 миллион баррелга етди.
Изоҳ (0)