Уммонда содир бўлган автобус иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида камида 18 киши қурбон бўлди, 14 киши жароҳат олди. Бу ҳақда, Associated Press агентлигига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Авария Ибри ва Фаҳуд шаҳарлари ўртасидаги йўлда содир бўлди. Полиция ҳодиса сабабларини аниқлаш устида ишламоқда.
Изоҳ (0)