Мексикада Зика безгагига чалинганлар сони 121 кишига етди, улардан 11 нафари ҳомиладор аёллардир. Ўтган ҳафтага солиштирганда, вирус юқтирганлар 28 кишига кўпайган, дея хабар беради «РИА Новости».
Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги эпидемиология бош бошқармаси маълумотларига кўра, беморларнинг кўпи жанубий ва энг қашшоқ штатлардан бири Чьяпасда кузатилган (57 киши). Ундан кейинги ўринларда Оахака (52), Нуэво-Леон (4) ва Герреро (3) штатлари жойлашган. Яна беш штатда биттадан касаллик қайд этилган.
Изоҳ (0)