Тожикистон фуқароларига озиқ-овқатларни ғамлаб олиш тавсия этилди, дея хабар бермоқда «РБК» ҳукумат мажлиси якунларига таяниб.
Президент Эмомали Раҳмон камқор қиш ва эрта куз ҳақида эслатиб, қурғоқчилик, сув тақчиллиги эҳтимоли, шунингдек, камҳосиллик хавфи ҳақида огоҳлантирди. Бундан ташқари, мамлакат фуқароларига имкониятга қараб сув ғамлаб қўйиш, шунингдек, ўз ерлари, боғлари ва токзорларини мўл қилиб суғориш тавсия этилди.
Тожикистон раҳбарияти аҳолидан озиқ-овқатни ғамлаб қўйишни тез-тез сўраб туради. Ўтган йил сентябрида ҳам Раҳмон қишлоқ хўжалик маҳсулотлари мўл ҳосил берган бир пайтда бундан ҳар бир оила фойдаланиб қолиши кераклигини айтган эди.
Изоҳ (0)