Индонезиянинг Суматра оролида электр станцияси қурилиши чоғида портлаш юз берди, натижада етти ишчи ҳалок бўлди, яна олти нафари жароҳатланди. Бу ҳақда табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш бўйича маҳаллий бошқарма вакилига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Синьхуа» агентлиги маълумотларига кўра, портлаш 23 февраль, сешанба куни Шимолий Суматра провинциясида жойлашган Каро туманидаги туннелда содир бўлган.
«Туннелда ишлар олиб борилаётган вақтда кутилмаганда генератор портлаб кетди», — деди бошқарма вакили. Унинг қўшимча қилишича, жабрланганларнинг барчаси эвакуация қилинган ва яқин атрофдаги касалхоналарга етказилган.
Изоҳ (0)