Мадриднинг «Реал» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду машҳур ижтимоий тармоқларда 200 миллион обуначига эга бўлган биринчи спортчига айланди. Бу ҳақда «Чемпионат» хабар берди.
Португалиялик футболчининг обуначилари сони ҳар куни ўртача 135 мингга кўпаяди. Роналду Facebook’да 109,7 миллион, Instagram’да 49,6 миллион, Twitter’да эса 40,7 миллион обуначига эга.
Таққослаш учун, «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессининг ижтимоий тармоқларидаги обуначилари сони 120,8 миллионни ташкил этади. Қайд этиш жоиз, аргентиналик ҳужумчи Twitter’да рўйхатдан ўтмаган.
Изоҳ (0)