Германия полицияси «Бавария» футбол клубини қўрқитиб, 3 миллион евро талаб қилган жиноятчини қўлга олди. Бу ҳақда Bild нашрига таяниб, «ТАСС» хабар қилмоқда.
Илгари кўплаб ўғриликлар учун судланган Харальд Цирнгибль 9 ва 15 февраль кунлари «Бавария» раҳбариятига жўнатган мактубларида ўйин вақтида стадион устидан дрон учириб, уни ё футбол майдонига ёки «Альянс Арена» ёнидаги автотураргоҳга ташлаб юбориш билан таҳдид қилган.
Ушбу жиноятчини тутиш учун немис полициясида хизмат қилувчи 100 кишидан иборат махсус комиссия тузилди.
Изоҳ (0)