Украинада эпидемия мавсуми бошланганидан бери грипп ва унинг асоратидан нобуд бўлганлар сони 326 кишига етди. Вафот этганлар орасида 17 ёшга тўлмаган беш нафар бола ва икки нафар ҳомиладор аёл бор. Бу ҳақда Украина соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «Корреспондент.net».
Олдинроқ гриппдан 313 нафар украиналик ўлгани билдирилганди.
Энг кўп ўлим ҳолатлари пойтахт Киевда (38) , Одесса (40) , Донеск (26), Черкасск (22) ва Лвов (20) вилоятларида қайд этилган.
Изоҳ (0)