Суриянинг Хомс ва Дамашқ шаҳарларида содир этилган терактлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 177 кишига етди. Бу ҳақда Al Arabiya телеканали маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Олдинроқ терактларда 146 киши нобуд бўлгани билдирилганди.
Терактлар 21 февраль куни амалга оширилди. Якшанба куни тонгда Хомс ғарбидаги Аз-Заҳро даҳасида, Ситтин кўчасида миналаштирилган автомобиллар маҳаллий университет талабаларини машғулотларга ташийдиган микроавтобуслар тураргоҳида портлатилган. Ўша куннинг адоғида Дамашқнинг шиалар истиқомат қиладиган туманларида бир нечта портлаш содир этилган.
ИШИД томонидан уюштирилган мазкур терактлар 2011 йил баҳоридан, Сурия ҳудудида ҳукумат ва террорчи гуруҳлар ўртасида қарама-қаршилик бошланганидан бери энг қонлиси эканлиги айтилмоқда.
Изоҳ (0)