АҚШ президенти Барак Обама маъмурияти Конгрессга мурожаат қилиб, Зика вируси ташувчилари бўлган чивинларга қарши курашга қўшимча маблағ ажратишни сўради. Бу ҳақда, Reuters агентлигига асосланиб, «РБК» нашри ёзмоқда.
Парламентдан бу йўналишдаги чора-тадбирлар учун умумий миқдорда 1,8 миллиард доллар ажратиш сўралмоқда. Бу маблағ тестлар ва вакциналар самарадорлигини ўстириш ҳамда уларни етарли миқдорда ишлаб чиқаришга сарфланади.
Бундан ташқари, Оқ Уй Конгрессдан Эбола безгагига қарши кураш мақсадларига ажратилган маблағнинг бир қисмини Зика вирусига қарши чора-тадбирларга йўналтиришга рухсат сўради.
Изоҳ (0)