Америкаликлар КХДРни АҚШ учун «асосий хавф» деб атади, Россияни эса иккинчи ўринга қўйди. Бу ҳақда Американинг Gallup тадқиқот хизмати ўтказган сўров натижаларига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Унга кўра, сўралганларнинг 16 фоизи КХДРни Американинг «асосий душмани» деб атаган. Ўтган йили 15 фоиз иштирокчилар шундай фикрни билдирган эди. Иккинчи ўринни америкаликлар Россияга берди — 15% (ўтган йили — 18%). Учинчи ва тўртинчи ўринларни Эрон (14%) ва Хитой (12%) эгаллади.
Шу тариқа, АҚШ учун «асосий хавфлар» тўртлиги уч йилдан буён ўзгаришсиз қолмоқда.
Изоҳ (0)