АҚШнинг Калифорния штати, Сан-Фернандио шаҳрида Metrolink компаниясининг йўловчи поезди рельсларда турган йўлтанламас автомобилга келиб урилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳодиса чоғида машинада ҳайдовчи бўлмаган. Дастлабки маълумотга кўра, автомобиль бузилгани туфайли темирйўлда туриб қолган.
Поездда 33 киши бўлган, уларни шифокорлар кўздан кечирмоқда. Йўловчилардан ҳеч бири касалхонага ётқизилмаган.
Изоҳ (0)