Буюк Британия миллий олимпия қўмитаси (МОҚ) қатор ҳомийлик компанияларига Бразилияда ўтадиган Олимпиада ўйинларида британиялик спортчиларни медаллар билан қутлаш, ҳатто мусобақалар олдидан уларга омад тилашни ҳам ман этди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Янги қоидалар Олимпиада ўйинлари ёки Буюк Британия миллий терма жамоаси расмий ҳомийлари бўлмаган барча компанияларга тааллуқли эканлиги билдирилмоқда. Шунингдек, мазкур компанияларга ўйинлар чоғида мамлакат терма жамоаси спортчиларининг ижтимоий тармоқлардаги хабарларини қайта чоп этиш ҳам тақиқланади.
Маълумот учун, ёзги Олимпиада 2016 йилнинг 5—21 август кунлари Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)