Туркия чемпионати 22-турида «Галатасарой» ҳамда «Трабзонспор» жамоалари ўртасидаги учрашувда меҳмонлар ҳимоячиси Солиҳ Дурсун учрашув бош ҳакамига қизил карточка кўрсатгани учун майдондан четлатилди. Бу ҳақда «Чемпионат» хабар бермоқда.
Ўйиннинг 86-дақиқасида бош ҳакам Дениз Битнель «Трабзонспор» ҳимоячиси Луис Кавандуга тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатиб, майдондан четлатди. Ҳакамнинг қўлидан тушиб кетган карточкани меҳмонлар ҳимоячиси Солиҳ Дурсун кўтариб олди ва уни ҳакамга кўрсатди. Дениз Битнель иккиланмай Дурсунни ҳам ўйиндан четлатди.
«Галатасарой»нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган ўйинда «Трабзонспор»нинг жами 4 футболчиси майдондан четлатилган.
«Трабзонспор» ҳакамнинг қароридан норози эканини намойиш қилиш мақсадида Дурсуннинг ҳакамга қизил карточка кўрсатаётган вазиятнинг суратини футболкаларга тушириб, клуб дўконларида сотишни режалаштирган.
Изоҳ (0)