АҚШ Конгресси Шимолий Корея ва Эрон томонидан ҳужум қилинган тақдирда, мамлакат ўзини баллистик ракета зарбаларидан ҳимоя қила олмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда Конгресс Бош назорат бошқармасининг ҳисоботида қайд этилган маълумотларга таянган ҳолда «Корреспондент.net» хабар қилмоқда.
Вашингтон ҳаво мудофааси тизимини мустаҳкамлаш ҳамда Пхеньян ва Теҳрондан бўлган хавф билан боғлиқ муаммонинг энг самарали иқтисодий ечимини ишлаб чиқиш ниятида.
АҚШни баллистик ракета зарбаларидан ҳимоя қилиш – миллий хавфсизликнинг устувор йўналиши эканлиги таъкидланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ Конгрессининг Палата вакиллари ядровий ва ракета дастурлари сабабли КХДРга нисбатан қўлланилган санкцияларни кенгайтиришга имкон берадиган қонун лойиҳасини қабул қилиб, КХДР сунъий йўлдошли ракета учирганига жавобан Жанубий Корея ҳудудида вақтинча қўшимча ракетага қарши ҳимоя батареясини жойлаштирган эди.
Изоҳ (0)