Сурияда Саудия Арабистони бошчилигида ер усти ҳарбий операцияси ўтказилса, Қатар унда иштирок этишга тайёр. Бу ҳақда амирликнинг давлат мудофаа вазири Холид ал-Атийя баёнот берди, деб ёзади «ТАСС» агентлиги «Аш-Шарқ ал-Авсат» нашрининг электрон версиясига таянган ҳолда.
Вазирнинг сўзларига кўра, Қатар Сурияда Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари билан «елкама-елка» туриб жанг қилишга тайёр.
«Амирликнинг расмий позицияси аниқ», – таъкидлаб ўтди ал-Атийя. Қатар расмийлари 2015 йилнинг октябрида мамлакатнинг араб давлатлари иштирокида Сурияда ўтказилиши мумкин бўлган ҳарбий операцияда иштирок этишга ҳозирлигини билдирган эди.
Изоҳ (0)