Ливиянинг президентлик кенгаши миллий бирдамлик ҳукуматининг таркиби борасида келишувга эришди. Буни кенгаш аъзоларидан бири Фатҳи ал-Мажбурий ўз телемурожаатида эълон қилди, деб хабар берди «РБК» сайти Reuters агентлигига таянган ҳолда.
Сиёсатчининг сўзларига қараганда, янги тузилган кенгаш 13 вазир ва беш давлат вазиридан ташкил топади. Давлат вазирларининг уч нафари аёллар бўлади.
Мамлакатнинг жаҳон ҳамжамияти томонидан тан олинадиган расмий парламенти олдинроқ ҳукуматнинг 32 кишидан ташкил топиши кўзда тутилган таркибини тасдиқлашдан бош тортган эди. Бунга сабаб сифатида вазирлар сонининг жуда кўплиги кўрсатилган эди. Анча қисқартирилган янги таркиб тез орада парламент томонидан тасдиқланиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)