Хитойда биринчи бўлиб Зика безгагика чалинган хаста тузалиб, шифохонадан чиқарилди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлигига иқтибос келтирган ҳолда «Сегодня.ua» хабар бермоқда.
Хитой соғлиқни сақлаш ва режали фарзанд кўриш бўйича давлат қўмитаси тақдим этган маълумотга қараганда, Цзянси вилоятида истиқомат қилувчи 34 ёшли эркак жорий йилнинг январь ойида Венесуэлада бўлган, 28 январь кунидан бошлаб унда Зика вирусининг илк аломатлари – иситма, бош оғриғи, бош айланиши кузатилган.
5 февралда у ўз юртига қайтиб келган, эртаси куни Ганьсянь шаҳридаги шифохонага ётқизилган ва даволаниш курсидан ўтган. Бир ҳафтадан ошиқ давом этган муолажалар ўз самарасини берган.
Изоҳ (0)