КХДР етакчиси Ким Чен Ин келажакда «мамлакатда ишчи йўлдошларни кўпроқ ишга тушириш» зарурати ҳақида гапирди, деб ёзади «ТАСС».
У бу ҳақда 7 февраль куни бортида «Кванмёнсон-4» йўлдоши бўлган элтувчи ракетани учиришда иштирок этган бир гуруҳ мутахассислар шарафига Пхеньянда уюштирилган банкетда айтиб ўтди.
«Йўлдошни Ерга яқин орбитага учириш ҳақидаги қарор душман кучлари халқ республикасини бўғишга қатъий ҳаракат қилаётган вақтда, қийин вазиятда қабул қилинди», — деди республика раҳбари.
«Инқилоб ва мустақиллик манфаатларига қаратилган космик қурилманинг муваффақиятли парвози КХДР халқига ишонч бағишлади ва мамлакат тараққиётига тўсқинлик қилмоқчи бўлган душманларга зарба берди», — дея таъкидлади Ким Чен Ин.
Изоҳ (0)