Жанубий Кореянинг жануби-шарқидаги Канвондо вилоятида ҳарбий вертолёт қулаши оқибатида уч киши ҳалок бўлди, бир киши оғир аҳволда шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда Kyodo агентлигига таянган ҳолда «ТАСС» хабар бермоқда.
UH-1H русумли вертолёт назорат парвози чоғида ерга қулаган. Салондаги экипажнинг тўртала аъзоси дарҳол шифохонага етказилган, аммо уларнинг уч нафари жон таслим қилган. Экипажнинг тўртинчи аъзоси – 50 ёшли учувчининг эса, аҳволи оғир бўлса-да, ҳуши жойида. Унга зарурий тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Ҳарбийлар ҳодиса юзасидан текширув ишларини бошлади.
Изоҳ (0)