Италиянинг Foil Skis компанияси спорт анжомлари тўпламини намойиш қилди, деб ёзади Luxurylaunches. Унга тоғ чанғиларининг бир нечта моделлари кирди, булар Oro-Nero, Rossastro, Bianco ва Moca’дир.
Уларни яратишда тезобланган дуб, Африка палисандри ва қизил ёғоч каби нодир дарахтлар ёғочларидан фойдаланилди. Тўплам нархи — 50 минг доллар.
Чанғилардаги қайишлар алюминийдан тайёрланган ҳамда платина ва олтин билан қопланган. Чанғиларга эгасининг исмини ўйиб ёзиш мумкин. Улар махсус ғилоф билан бирга сотилади.
Изоҳ (0)