Жанубий Кореядаги ҳукмрон «Сэнуридан» партияси парламент фракцияси раҳбари Вон Ю Чхол 15 февраль, душанба куни мамлакатнинг ўз ядро қуролини яратиш ёки Корея ярим оролига Американинг тактик ядровий қурол-яроғларини қайтаришга чақирди, деб ёзади «РИА Новости» «Рёнхап»га таяниб.
«Биз ҳар сафар ёмғир ёғганида соябон сўрай олмаймиз. Бизга ўзимиз кийиб юришимиз керак бўлган плаш керак», — деди Вон Ю Чхол. Унинг фикрича, жорий йилнинг 6 январида КХДР томонидан тўртинчи бора ядро синови ўтказилганидан сўнг денуклеаризация тамойили «маънисиз» бўлиб чиққан.
Аввалроқ Жанубий Кореяда қатор консерватив сиёсатшунослар шунга ўхшаш даъватлар билан чиққан эди.
Изоҳ (0)