Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғидаги Женин шаҳрида Исроил аскарлари билан отишмада икки нафар фаластинлик ҳалок бўлди. Бу ҳақда Исроил армияси расмий вакили Питер Лернер маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Икки нафар фаластинлик Женин яқинида ўтиб кетаётган машиналарга тош отган, сўнг воқеа жойига келган аскарларга қарата ўт очган. Аскарлар бунга жавоб қайтарган ва ҳужум қилганларни отиб ўлдирган», — дея таъкидлаган Лернер.
Jerusalem Post маълумотига кўра, ўлдирилганлардан бирида ўқотар, иккинчисида эса совуқ қурол бўлган. Фаластин манбалари ҳужум уюштирганлар 15 ёшли ўсмирлар бўлгани ва Женин яқинидаги ал-Арака қишлоғидан келганини маълум қилган.
Изоҳ (0)