Канаданинг Квебек провинцияси Лак-Симон шаҳрида полиция офицери тартибсизликлар ҳақидаги қўнғироқдан сўнг хусусий уйлардан бирига етиб келгач, отиб ташланди, деб ёзади «ТАСС».
Полиция маълумотларига кўра, чақирув бўйича етиб келган икки офицерга қарата уй ичидан ўт очилган. Натижада тартиб посбонларидан бири оғир яраланди ва касалхонада вафот этди. Иккинчи полициячи жабр кўрмади.
Ҳодисадан сўнг уйдан эркак кишининг ўз жонига қасд қилиш белгилари бўлган жасади топилди. Айни пайтда текширув олиб борилмоқда. Фожианинг бошқа тафсилотлари ошкор этилмаяпти.
Изоҳ (0)