«Калибр-НК» қанотли ракеталар билан жиҳозланган Қора денгиз флотининг «Зелёний дол» кичик ракета кемаси 14 февраль, якшанба куни Қора денгиз бўғозидан ўтиб, Ўртаер денгизига кирди. Бу ҳақда Туркия ОАВлари маълумотига таяниб, «Ведомости» хабар қилмоқда.
«Зелёний дол» билан бирга Ўртаер денгизи акваториясига уни кузатиб борувчи «Ковровец» тральшчиги (денгиздаги миналарни топадиган ва зарарсизлантирадиган кема) ҳам кирди. Иккала кема 15 февраль, душанба куни Сурия соҳилларига етиб келиши кутилмоқда. Бу ерда улар Ўртаер денгизида навбатчилик қилувчи ҳарбий кемалар гуруҳига қўшилади.
Олдинроқ Қора денгиз флоти матбуот хизмати «Зелёний дол» ракета кемаси ва «Ковровец» денгиз тральшчиги Россия Ҳарбий-денгиз флоти таркибида режали вазифаларни бажариш учун Севастополдан Ўртаер денгизига йўл олганини маълум қилганди.
Изоҳ (0)