Вашингтон ва Париж Туркия ҳукуматидан Сурия курдларига қарши ҳарбий ҳаракатларни бас қилишни сўради, деб ёзади «РБК».
Хусусан, Франция ташқи ишлар вазирлиги Анқарани Суриядаги курд туманларини бомбардимон қилишни тўхтатишга чақирди ҳамда ИШИДга қарши операция ва Мюнхенда 12 февраль куни эришилган битимларга риоя қилиш бирламчи вазифа бўлиши кераклигини таъкидлади.
АҚШ, ўз навбатида Туркияни тийилишга ва Суриядаги курд туманларини артиллериядан ўққа тутишни бас қилишга даъват этди. АҚШ вице-президенти Жозеф Байден Туркия бош вазири Аҳмет Давутўғли билан телефон суҳбати чоғида қайд этишича, АҚШ курдларнинг Туркия чегарасида яқинидаги ҳудудларни босиб олишига йўл қўймаслик учун бор кучини ишга солмоқда.
Нашр эслатишича, аввалроқ Туркия кучлари Сурия шимолида курдлар нуқталарига зарба берган эди. Давутўғли буни тасдиқлади ва Анқара Сурия ҳудудидаги курдларнинг ҳаракатларига ҳар сафар жавоб қайтаришда давом этишини айтди.
Изоҳ (0)