Россия транспорт вазирлиги Украинада рўйхатдан ўтган юк машиналарининг Россия ҳудудида ҳаракатланишини тақиқлади. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Вазирликнинг билдиришича, Россия юк машиналарининг Украинада ҳаракатланишига тўсқинлик бўлаётганига жавобан шундай қарор қабул қилинган. Тақиқ Россия автомобиллари билан боғлиқ вазият қўшни мамлакатда ҳал этилмагунча амалда бўлади.
Маълумотларга кўра, Украинанинг турли вилоятларида Россиянинг 100 дан зиёд юк машинаси ҳаракатига тўсиқ қўйилган, ЕИ давлатларидан Россияга қайтаётган 500 дан ортиқ автомобиль Украина ҳудудига киргизилмаган.
Изоҳ (0)