Украина президенти Пётр Порошенко Мюнхен конференциясидаги нутқида Украинадаги фуқаролар уруши ҳақида гапираётиб, Россия раҳбариятини тилга олди, деб ёзади «Корреспондент.net».
«Жаноб Путин, Украина ҳудудидаги вазият фуқаролар уруши эмас, балки сизнинг тажовузингиздир», — деди Порошенко.
Порошенко сўзларига кўра, Донбассда ҳамон беш минг нафар россиялик ҳарбий бор.
Украина президенти фикрича, Россия ўз қадриятлари асосида альтернатив Европани яратишга уринмоқда. «Қаршимизда жуда жиддий муаммолар тургани равшан. Биз учун, европаликлар учун энг катта хавф — альтернатив Европа. Альтернатив тамойил ва қадриятларга эга Европа», — деди у.
Изоҳ (0)