Россиянинг Тула вилоятида машҳур конструктор Геннадий Денежкин 85 ёшида вафот этди. Бу ҳақда 13 февраль, шанба куни вилоят ҳукумати матбуот хизмати маълум қилган, дея хабар беради «РБК».
Денежкин «Град», «Ураган», «Смерч» каби бирваракайига ўт очиш реактив тизимлари яратувчиси ҳисобланади. 300 дан зиёд илмий ишлар ва ихтироларга муаллифлик қилган. Мамлакат мудофаа тизимини мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси учун бир қатор юксак мукофотлар, жумладан, Меҳнат Қаҳрамони унвони билан тақдирланганди.
Конструктор билан хайрлашув маросими 15 февраль куни ўтказилиши, эртасига эса дафн этилиши белгиланган.
Изоҳ (0)