Саудия Арабистони Сурияда қуруқликдаги операцияларда иштирок этиш эҳтимолини назарда тутиб, Туркиянинг Инжирлик базасига қўшинлари ва қирувчи самолётларини жўнатади. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Мевлют Чавушўғли маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
«Саудия Арабистони ИШИДга қарши туриш борасида қатъийлиги ва самолётлар ҳамда қўшинлар юборишга тайёр эканлигини билдирди. Коалициянинг ҳар бир йиғилишида ИШИДга қарши курашнинг натижага қаратилган кенг кўламли стратегияси ишлаб чиқилиши лозимлигини айтганмиз. Агар шундай стратегияга эга бўлганимизда, Туркия ва Саудия Арабистони қуруқликдаги операцияни бошлаши мумкин бўларди», — дея таъкидлаган вазир.
Изоҳ (0)