Франция Европа Иттифоқи квотасида белгиланган 30 минг нафар қочоқдан зиёдини қабул қилмайди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Мануэль Вальс Мюнхенда ўтказилган хавфсизлик бўйича анжуманда маълум қилди, дея хабар беради «Ведомости».
«Муаммонинг ечими Леванте, Туркия, Иордания ва Ўртаер денгизида. Бизнинг қароримиз аниқ: белгиланганидан ортиқ қочоқларни қабул қилмаймиз», — дея таъкидлаган Вальс.
Ўтган йил сентябрида ЕИ қочоқлар сони бўйича квоталарни тақсимлаган, унга кўра, иттифоқдаги давлатлар жами 120 минг кишини қабул қилиши белгиланганди. Бироқ айрим мамлакатлар бунга қарши чиқиб, Люксембургдаги Европа адлия судига мурожаат этишга қарор қилган.
Изоҳ (0)