Хитойнинг интернет-савдога ихтисослашган Alibaba Group компанияси жамоавий чегирмалар сервиси — Groupon’нинг 33 миллион дона акциясини сотиб олди, дея хабар беради «РБК».
Кейинги тўрт йил мобайнида сервис акциялари 86 фоизга арзонлаганди, бироқ охирги савдо куни нарх бирданига 29 фоизга кўтарилди. Мазкур харид туфайли Alibaba 5,6% улуш билан сайтнинг тўртинчи ўриндаги акциядорига айланди. Шунингдек, компания Jet.com чакана савдо онлайн-сервиси ва LYFT автомобиллар буюртмаси сервисида ҳам улушларга эга бўлди.
Изоҳ (0)