АҚШнинг Огайо штатида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 5 киши нобуд бўлди. Дейтон шаҳар патруль-пост хизматининг маълум қилишича, автоҳалокат маст ҳайдовчи айби билан содир бўлган, дея хабар беради «ТАСС».
Хизмат вакилларининг билдиришича, енгил машина ҳайдовчиси нотўғри йўналишда ҳаракат қилиб, катта тезликда йўлтанламас автомобилга келиб урилган. Ҳодиса айбдори ва иккинчи машинада бўлган тўрт нафар йигит ҳалок бўлган.
Полиция енгил автомобиль ҳайдовчиси қаттиқ маст ҳолатда бўлган, деб ҳисобламоқда. Икки кун аввал ҳам у айнан шундай қилмиши учун қўлга олинган, бироқ судга қадар гаров эвазига қўйиб юборилганди.
Изоҳ (0)