Апрель ойида Тошкентда иккинчи марта Халқаро жаз фестивали бўлиб ўтади, деб ёзади «Газета.uz». У ЮНЕСКО ваколатхонаси ҳамда Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан ташкил қилинади.
Фестиваль 30 апрель куни ЮНЕСКО томонидан бешинчи бора нишонланадиган Халқаро жаз куни муносабати билан ўтказилади. Унда Париж давлат консерваторияси жаз ва импровизация кафедраси профессори Эрве Селлан, АҚШнинг The Exchange вокал гуруҳи, туркиялик таниқли жаз мусиқачилари, Латвия радиосининг Биг-бэнди иштирок этиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондаги биринчи жаз фестивали 2015 йил 8 апрелдан 8 майгача ўтказилган эди.
Изоҳ (0)