Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи Кореянинг адабиёт таржимаси институти (LTI Korea) ва Changbi Publishers Inc нашриёти билан ҳамкорликда Корея Республикасининг истеъдодли ёзувчиларидан бири бўлмиш Ин Ҳи Кёнгнинг «Бахтли инсон соатга қарамайди» китобини ўзбек тилида нашр этди. Бу ҳақда нашриёт-матбаа ижодий уйи сайтида маълум қилинган.
Тўплам еттита новелладан иборат. Уларда инсонлар ўртасидаги муносабатларнинг нозиклиги, бунга беписандлик билан қаралганда юзага келиши мумкин бўлган ҳолатлар ҳақида ҳикоя қилинади. Адибанинг «Номаҳрамга кўнгил қўйиш», «Бахтли инсон соатга қарамайди», «Моматалоқ» каби новеллалари ўзбек китобхонларида ҳам қизиқиш уйғотиши кутилмоқда.
Кореялик ёзувчининг ушбу тўплами Санъат Тажимуратов томонидан ўзбек тилига ўгирилган.
Изоҳ (0)