Ўзбекистонда 14 февраль, шанба куни ёғингарчилик кутилмайди, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар бермоқда.
14 февралга ўтар кечаси тоғли ҳудудлар (-13...-8 даража совуқ) ва Тошкент шаҳри (-4…-2 даража совуқ)дан бошқа барча ҳудудларда -5 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда.
14 февраль куни кундузи тоғли ҳудудларда +2 даражагача, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида +7 даражагача, Бухоро ва Навоий вилоятларида +9 даражагача, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида +10 даражагача илиқ бўлади. Тошкент шаҳрида +5…+7 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)