Остонанинг «Абу-Даби Плаза» мажмуидаги ёнғин бартараф этилди. Жабрланганлар ва вайронгарчиликлар йўқ, 120 киши эвакуация қилинган. Бу ҳақда Қозоғистон ИИВ фавқулодда вазиятлар қўмитаси расмий вакили Руслан Иманкулов маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Ҳодиса жойида 78 нафар ўт ўчирувчи ва қутқарувчи ишлади, 27 та ёнғин-қутқарув техникаси сафарбар этилди. Шунингдек, Остона ички ишлар департаментининг 24 нафар вакили ва 12 та техникаси иштирок этди», — дея таъкидлаган Иманкулов.
Маълумотларга кўра, ўт ўчирувчилар етиб келган пайт бинонинг 11-дан 25-гача бўлган қаватлари аланга қуршовида қолган. Ёнғинга бинонинг дизель ёқилғисига ишлайдиган иссиқлик қурилмаларидаги носозлик сабаб бўлгани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)