Интерпол Россиянинг «ЮКОС» собиқ раҳбари Михаил Ходорковскийни халқаро қидирувга бериш ҳақидаги сўровини рад этди, деб ёзади «РБК» Интерполнинг Лиондаги бош қароргоҳига таяниб.
Ташкилотдагилар аниқлик киритишича, сўров Интерполнинг Москвадаги Миллий марказий бюроси томонидан Бош котибиятга эмас, тўғридан-тўғри ташкилотга аъзо бошқа мамлакатларга юборилган.
«Сўровни кўриб чиқиб, Интерпол бош котибияти у ташкилот қоидаларига тўғри келмайди, деб топди. Шу туфайли Москвадаги Миллий марказий бюро Интерпол каналлари ушбу иш бўйича халқаро полиция ҳамкорлиги учун ишга солина олмаслиги ҳақида хабардор қилинди», — деди ташкилотдагилар.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «ЮКОС» компанияси собиқ раҳбари Михаил Ходорковский Интерпол линияси бўйича халқаро қидирувга берилгани маълум қилинган эди. Бу Россияда Ходорковскийга нисбатан унинг Нефтеюганск мэри ўлимига алоқадорлиги юзасидан эълон қилинган ташқи айблов билан боғлиқ. Кейинроқ Ходорковскийнинг матбуот котиби Кюлле Писпанен унинг халқаро қидирувга берилгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлай олмаслигини айтган эди.
Изоҳ (0)