АҚШ КХДР сунъий йўлдошли ракета учирганига жавобан Жанубий Корея ҳудудида вақтинча қўшимча ракетага қарши ҳимоя батареясини жойлаштирди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Жанубий Кореядаги АҚШ ҳарбий қўмондонлигининг маълум қилишича, батарея иштирокида Сеул яқинидаги Осан авиабазасида Patriot тизимини қўллаган ҳолда машғулотлар ўтказилган. «Бундай машқлар Шимолий Корея томонидан амалга оширилиши мумкин бўлган ҳужумлардан ҳимояланишга доим тайёр эканлигимиздан далолат беради», — дея таъкидлаган генерал-лейтенант Томас Вандал.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Жанубий Корея ва АҚШ Корея яриморолида янги THAAD (Terminal High Altitude Area Defense) ракетага қарши ҳимоя тизими жойлаштирилиши юзасидан расмий музокараларни бошлаши билдирилганди.
Изоҳ (0)