Қозоғистон пойтахти Остонада қурилиши якунланганидан сўнг Марказий Осиёдаги энг баланд бинога айланадиган «Абу-Даби Плаза» мажмуида ёнғин рўй берди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Қозоғистон ИИВ фавқулодда вазиятлар қўмитаси расмий вакили Руслан Иманкуловнинг маълум қилишича, 13 февраль, шанба, маҳаллий вақт билан 04:40 да ёнғин ҳақида хабар берилган, орадан 10 дақиқа ўтиб, ўт ўчирувчилар ҳодиса жойига етиб келган ва алангани бартараф этишга киришган.
Дастлабки тахминларга кўра, ёнғинга газ баллонларининг портлаши сабаб бўлган. Бинонинг 25 қавати аланга олгани билдирилмоқда. Ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаган.
«Абу-Даби Плаза» қурилиши 2010 йил ноябрида бошланган бўлиб, шу йил охирида якунига етиши режалаштирилганди. Лойиҳа 1,6 миллиард доллар баҳоланган.
https://youtu.be/S0H40QUvEQA
Изоҳ (0)