«Гарри Поттер ва лаънатланган бола» китоби Amazon интернет-дўконида бестселлерга айланди, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Китоб 10 февраль куни бошланган дастлабки савдолардан бир кун ўтибоқ, энг кўп сотилган китоблар рейтингида биринчи ўринга чиқди. Китоб расман 31 июль — ўз қаҳрамони Гарри Поттернинг туғилган кунида чиқарилади.
Бу тўлақонли роман эмас, пьеса бўлади ва у Лондонда намойиш этилади. 30 июлда спектакл премьераси бўлиб ўтади, эртаси куни эса китоб чиқади. Китоб ҳам босма, ҳам электрон кўринишда чоп қилинади.
Жоан Роулингнинг янги ижод намунаси бундай муваффақиятга учрашига, пьеса Гарри Поттер ҳақидаги саккизинчи китоб деб аталгани сабаб бўлгани айтилмоқда.
Изоҳ (0)