Орбитага «Кванмёнсон-4» сунъий йўлдошини олиб чиққан Шимолий Кореянинг «Инха-3» элтувчи ракетаси бўлакларидан бири Халқаро космик станция ёнидан учиб ўтган, аммо у станцияга хавф солмаган. Бу ҳақда NASA’га таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Олдинроқ ракета-космик соҳасидаги манба «Инха-3»нинг иккинчи бўлаги ХКСдан 80 километр масофада учиб ўтиши мумкинлигини маълум қилганди.
«Бундай яқинлашиш бўлмади, объект ХКСга етарли даражада яқинлашмагани туфайли таҳлил учун баллистикларимизни огоҳлантириб ўтирмадик», — деди NASA вакили.
КХДР «Кванмёнсон-4» сунъий йўлдоши бўлган элтувчи ракетани 7 февраль куни Сохэ полигонидан учирди. Ракетанинг биринчи қисми Жанубий Кореянинг Чежудо оролидан 410 км жануби-ғарбга тушди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ армияси генерали КХДРнинг сунъий йўлдоши Ер орбитасидан сигнал узатмаётганлигини маълум қилганди.
Изоҳ (0)