Боливияда карнавалнинг тўрт куни мобайнида 52 киши нобуд бўлди. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазири Карлос Ромеро маълум қилди, дея хабар бермоқда «DH.be».
Ўлим ҳолатларининг аксарияти карнавал учун хос бўлган ҳаддан зиёд кўп спиртли ичимликлар истеъмол қилиниши билан боғлиқ, сабаблари орасида эса қотилликлар, ўз жонига суиқасд, аёлларга нисбатан зўравонлик ва йўл-транспорт ҳодисалари санаб ўтилган.
Шу билан бирга, вазир карнавал қатнашчилари орасида ўтган йилга нисбатан ўлим ҳолати 41, полицияга мурожаат этиш эса 25 фоизга камайганини қайд этди.
Изоҳ (0)