Германияда 170 минг нафар маҳбус ўлдирилишида шерикликда гумон қилинаётган Освенцим концлагерининг собиқ қўриқчиси, 94 ёшли Райнхольд Ханнинг устидан суд жараёни бошланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Тергов маълумотларига кўра, Ханнинг СС тузилмалари аъзоси бўлган ва 1943—1944 йилларда лагерда қўриқчи бўлиб ишлаган.
Айбланувчининг ёши улуғлигига қарамай, суд ишни кўриб чиқишга қарор қилди: суд-тиббиёт экспертизаси уни эс-ҳуши жойида ва жараёнда иштирок этишга қодир, деб топди.
Судда маҳаллий ва хориж журналистлари, собиқ маҳбуслар ҳамда уларнинг яқинлари иштирок этмоқда.
Изоҳ (0)