«Ягона Россия» партиясидагилар «Адолатли Россия» партиясига унинг Россия бош вазири Дмитрий Медведев истеъфоси учун имзо йиғиш бўйича ташаббуси муносабати билан жавоб қилди, деб ёзади «Газета.ru».
«Ягона Россия» бош кенгаши котиби Сергей Неверов партия ва унинг раҳбари Сергей Мироновни «ўзларидан бошлаш»га чақирди.
«Бажар ёки кет — бу ўз-ўзига қилинадиган даъват. У Россия парламенти палатаси раиси лавозимини эгаллаган ва ҳудудлар муаммолари билан шуғулланиш ўрнига, ўз топшириқларини бажарган одамга тегишли», — деди Неверов.
У, шунингдек, «Адолатли Россия» Медведев номзодини Россия президентлигига сайловларда қўллаб-қувватлаганини эслатди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Адолатли Россия» партияси вазирлар маҳкамасига йўналтирилган ультиматум учун 10 миллионта имзо йиғишни бошлаган эди. Мурожаатда бош вазир Дмитрий Медведевнинг истеъфоси сўралган.
Изоҳ (0)